Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бугун 282 нафар россиялик Тошкентдан Москвага олиб кетилди
2020-03-18 | Жамият
Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида транспорт алоқаларини тўхтатгани учун “Аэрофлот“ компанияси махсус рейс билан 282 нафар россияликни Тошкентдан Москвага етказди, деб маълум қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими раҳбари Иван Фетисов РИА Новостига.
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи пайдо бўлгани сабабли 16 мартдан бошқа давлатлар билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Хорижлик фуқароларни ватанига элтиш учун чартер рейслари ташкил этилмоқда.
Ўтган сешанба куни “Uzbekistan airways” компанияси чартер рейси билан 248 нафар россияликни Тошкентдан Внуковога етказган.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, элчихона россияликларни Uzbekistan airways самолётлари орқали ташишни ташкил қилишда ҳам иштирок этмоқда.
Манба: ЎзА