Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1211 қисқа рақамли ишонч телефонига келган мурожаатлар ижроси назоратга олинди

2020-03-18 | Жамият

Барчамизга маълумки, кейинги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз турмуш даражасини янада оширишга қаратилган тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда айниқса, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида тузилган Республика Ишчи гуруҳининг жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишни таъминлаш мақсадида Касаба уюшмалари Федерациясида 12-11 қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда.

– Фаолияти куну-тун йўлга қўйилган “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 қисқа рақамли Ишонч телефони”га 17 март куни соат 15:00 гача Республика бўйича 1398 та мурожаат келиб тушди, – деди Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 Ишонч телефони” мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари Анваржон Абдумухторов. – Ушбу мурожаатларнинг 338 таси (24,2 фоизи) иш билан бандлик, 277 таси (19,8%) уй-жой билан боғлиқ масалаларни, 176 таси (12,6%) ижтимоий, 78 таси (5,0 %) ҳуқуқий, 56 таси (4,0%) кредит ажратиш билан боғлиқ масалаларни ташкил этмоқда. Қолган мурожаатлар алимент ундиришда ёрдам кўрсатиш, тиббиёт, таълим ва мактабгача таълим, коммунал хизмат ва бошқа йўналишларга тааллуқлидир.

Ҳудудлар кесимидаги таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, хотин-қизлардан келаётган мурожаатларнинг энг кўпи Қашқадарё вилояти (196 та, 14,0 %), Тошкент вилояти (147 та, 10,5 %), Сурхондарё (140 та, 10,0 %), Самарқанд (120 та, 8,6 %),Навоий (120 та, 8,6 %) вилоятларига тўғри келмоқда.

Касаба уюшмалари Федерациясининг Ишонч телефони орқали қабул қилиб олинган мурожаатларда кўтарилган муаммоларни мутахассислар тезкорликда таҳлил этиб, мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда уларнинг ҳал этишига амалий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда. Худди шу мақсадларда жами 1206 та мурожаат тегишлилигига кўра вазирлик, идора ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига йўналтирилди. Уларнинг ижроси қатъий назоратга олинган.

Манба: ЎзА

Поделиться