Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия элчихонаси Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлган ватандошлар учун махсус самолёт ташкил этади ​

2020-03-16 | Жамият

​Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлган ватандошлар учун махсус самолёт ташкил этиш масаласи устида иш олиб бормоқда. Бунга, Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан бошқа мамлакатлар билан транспорт алоқаси тўхтатилгани ҳақидаги қарори сабаб бўлди, деб маълум қилди Россиянинг мамлакатимиздаги дипломатия миссияси матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳукумати 15 март куни Франциядан қайтган фуқарода COVID-19 коронавирус аниқлангани ҳақда хабар ортидан душанба куни бошқа давлатлар билан авиа ва автомобиль алоқаларини тўхтатганини эълон қилди. Пайшанбадан бошлаб темирйўл алоқаси ҳам тўхтатилади. Хорижий фуқаролар учун ҳам юртига қайтиш учун чартер рейслари ташкил этилади, дейилади мазкур хабарда.

"Ҳозирда Россия фуқароларини Ўзбекистондан олиб кетиш учун махсус бортлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистонни тарк этишни истаган россиялик фуқароларнинг рўйхати тузилмоқда. Дипмиссия қайтмоқчи бўлган фуқаролар сўров қоғозларини тўлдириб, элчихона консуллик бўлимининг электрон манзилига жўнатиши мумкин ", - дейилади элчихона сайтида. 

Манба: ЎзА

Поделиться