Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш
2020-03-16 | Жамият
Узоғимизни яқин қиладиган энг яхши кўмакчимиз ба автомобиллардир. Бугунги кунда уларнинг сони анча ортган. Шунгдек баъзан “эркалик” қилиб қолса, бир пасда уста қидириб қоламиз. Тошкент шаҳардаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида шу каби автомобил таъмирловчи касб эгаларини ҳам тайёрлайди.
Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш
Бу йўналишда авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси соҳасидаги мутахассислар тайёрланади.
Ўқиш муддати 6 ойни ташкил этиб, бу давр мобайнида назарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланган ҳолатда олиб борилади. Бундун ташқари яна 2 ой давомида ўрганувчилар тегишли ташкилотларда амалий машғулот ҳам олиб боришади.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар, ўқиш истагини билдирганларнинг ихтиёрий танловига мувофиқ, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.
Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) бепул амалга оширилади
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги