Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экология

Марказий Осиёда сувдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда

26.11.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиё Минтақавий экология маркази (МОМЭМ) ҳамда ЮСАИД ҳамкорлигида “Сув. Таълим. Ҳамкорлик” мавзусида халқаро форум ўз ишини бошлади. 

Германиянинг Берген шаҳрида Марказий Осиё давлатлари экспертлари иштирокида анжуман бўлиб ўтди

26.10.2018ЭкологияМанба: Тараққиёт стратегияси маркази

“Тараққиёт стратегияси” маркази вакили 2018 йилнинг 22-24 октябрь кунлари Германиянинг Берген шаҳрида Марказий Осиёда экологик ҳолат шароитида иқтисодий ва сиёсий хавфсизлик масалалари муҳокамасига бағишланган анжуманда иштирок этиб қайтди.

Ўзбекистон Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорлик қилишга тайёргарлик кўрмоқда

25.10.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан иқлим ўзгаришларига мослашиш, уларни келгусида Яшил иқлим жамғармасига бериш масалалари билан боғлиқ 10 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация маркази тузилади

17.10.2018ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Айни кунларда Самарқандда бўлиб ўтаётган «Орол денгизи ҳавзасида турғун бошқарув ва ижтимоий барқарорликни илгари суриш учун инновацион ёндошувлар» мавзусидаги Халқаро форумининг илк куни ўз ишини бошлади. 

Президент қарорининг ижроси «Ҳукумат соати»да муҳокама қилинди

07.09.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида таркиб топган янги анъанага мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига асосан «Ҳукумат соати» ўтказилди.

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш нима учун муҳим?

27.08.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Пойтахтимизнинг «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистонда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимини жорий этишнинг аҳамиятига бағишланган семинар ўтказилди.

Ўзбекистонлик талабалар Жанубий кореялик тенгдошлари билан Орол денгизи муаммосини муҳокама қилишди

26.08.2018ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Шу йилнинг 14-27 август кунлари Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда «Орол денгизи атроф-муҳит муҳофазаси» номли халқаро анжуман ўтказилмоқда.

Экоҳаракатда ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида Ахборот ресурс маркази очилди

18.07.2018ЭкологияМанба: Ўзбекистон экологик ҳаракати

Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида Экоҳаракатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси қошида аҳолининг экологик хабардорлиги, экологик маданияти ва билим даражасини оширишга қаратилган Ахборот-ресурс марказининг очилиши бўлиб ўтди.

Қор қоплони ва унинг яшаш жойларини муҳофаза қилиш учун трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур

18.07.2018ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади. У инсониятнинг хўжалик фаолияти натижасида йилдан-йилга камайиб бормоқда. Қор қоплони асосан трансчегаравий ҳудудларда кўп учрайди, ўз ҳаётининг турли босқичларида қўшни давлат чегара ҳудудларида яшаш жойини алмаштириб туради. 

Ахборот-ресурс маркази экологик билимни оширишга хизмат қилади

17.07.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида Экоҳаракатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси қошида ташкил этилган Ахборот-ресурс марказининг очилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшма Қарорни имзолади

22.06.2018ЭкологияМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Меморандумлар имзоланиши кутилмоқда

08.06.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Конференция иштирокчилари экологик тоза технологияларга ихтисослашган “Green & Ecological Technologies Central Asia – GETCA 2018”, Марказий Осиё халқаро кўргазмасида, бизнес-форумда, соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мутахассисларининг халқаро молия институтлари ва ташкилотлар билан учрашувларида иштирок этмоқда.

Марказий Осиё халқаро экология форуми: ҳамкорлик давом этади

08.06.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзусида ўтказилган уч кунлик Марказий Осиё халқаро экология форуми ўз ишини якунлади. 

"Тоза ҳаво" ойлиги бўлиб ўтмоқда

20.04.2018ЭкологияМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи уюшқоқлик билан ўтмоқда. 10 апрелдан бошланган ойлик доирасида асосий эътибор, автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва бунда давлат назоратини кучайтириш ҳамда автомобильларга ёқилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари, йўлларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинишига эришишга қаратилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши ижросига сусткашлик билан қаралмоқда

12.04.2018ЭкологияМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимининг 2017 йил 11 октябрда эълон қилинган  “Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш майдонларида экология ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда транспорт воситаларидан фойдаланиш  маданиятига риоя қилиш ва шаҳар кўчаларини тоза сақлаш тўғрисида” ги Фармойиши  ижроси таҳлил этилганда, жойларда бу борада талайгина муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди. Жумладан, туман ҳокимликлари, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан белгиланган вазифалар ижросига  масъулиятсизлик билан қаралмоқда. Хусусан, қурилиш объектларини режалаштириш ва  лойиҳалаштиришда шаҳарсозлик қоидаларига у қадар риоя этилмаяпти.

Меъёрдан ортиқ тутун чиқарадиган автомобиль эгаларига чора кўрилади

10.04.2018ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Атроф-муҳит муҳофазаси яхшиланмоқда

02.03.2018ЭкологияМанба: ЎзА

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.