Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Тоза ҳаво" ойлиги бўлиб ўтмоқда
2018-04-20 | Экология
Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи уюшқоқлик билан ўтмоқда. 10 апрелдан бошланган ойлик доирасида асосий эътибор, автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва бунда давлат назоратини кучайтириш ҳамда автомобильларга ёқилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари, йўлларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинишига эришишга қаратилган.
Дарҳақиқат, ойликнинг биринчи босқичида вилоятда 6500 дона автоуловни текширувлардан ўтказиш режалаштирилган дейди, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Бунёдбек Аҳмадалиев. Бунинг учун тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Ойликнинг дастлабки ўн кунлигида Наманган шаҳар ва туманлардаги марказий кўчалар, Норин туманидаги «Чўжа» мунтазам йўл патруль хизмат масканда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 2751 дона автотранспорт воситасининг ис гази ва тутун қалинлиги меъёри кўрикдан ўтказилди. Ўлчов жараёнида 46 техник воситасида ис гази ва тутун қалингили ортиқлиги аниқланди ва жойида созлашишга эришилди.
Шунингдек, ойликнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида корхона, ташкилотлар, ўқув муассасалаларда ташвиқот-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ойлик 10 майга қадар давом этади.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги