Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экоҳаракатда ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида Ахборот ресурс маркази очилди

2018-07-18 | Экология

Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида Экоҳаракатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси қошида аҳолининг экологик хабардорлиги, экологик маданияти ва билим даражасини оширишга қаратилган Ахборот-ресурс марказининг очилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,  Ўзбекистон экологик ҳаракати ходимлари ва фаоллари, ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, соҳада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органларидан мутахассислар, Экоҳаракатнинг Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аъзолари, журналистлар ва умуман кенг жамоатчиликдан вакиллар иштирок этишди.

Юқорида номи зикр этилган Ахборот ресурс маркази Экоҳаракат, ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида амалга оширилган “Атроф муҳит муҳофазасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракатига кўмаклашиш - Фаза II” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Ахборот ресурс марказини ташкил этишдан мақсад, нафақат марказда балки республиканинг барча ҳудудларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларида жамоатчилик иштирокини ҳар томонлама кучайтириш,  аҳолининг экологик билим ва маданиятини, экологик хабардорлигини ошириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга кўмаклашиш, қолаверса экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фаолиятини йўлга қўйиш, экология, тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ННТга, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига услубий ёрдам кўрсатиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларини экологик маълумотлар билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, “Атроф муҳит муҳофазасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракатига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди. 2016 йилнинг 12 август куни Экоҳаракатнинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси қошида аҳолининг экологик хабардорлигини оширишга қаратилган Ахборот-ресурс маркази ташкил этилиб, ушбу марказ бугунги кунда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, жойларда содир этилаётган экологик қонунбузарликликлар ҳақида тезкор маълумотлар олиш, уларни бартараф этиш ва олдини олиш, масъул органлар эътиборини тортиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, жамоатчиликни атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб қилиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш Ўзбекистон экологик ҳаракатининг асосий дастурий вазифаларидан бир саналади. Шундан келиб чиқиб ўтган давр мобайнида Экоҳаракат қатор халқаро ва хорижий ташкилотлар билан узвий алоқаларни йўлга қўйган. Жумладан, ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда атроф муҳит мусаффолигини таминлашга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган амалий акциялар, халқаро конференциялар ўтказиш, мутахассисларнинг хорижий давлатларда ўз тажрибаларини оширишга кўмаклашиш, юртимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида жаҳон ҳамжамиятини таништириш бўйича олиб борилаётган ишлар, шулар жумласидандир. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 7-8  июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзуида халқаро конференциядир. Тадбир иштирокчилари Экоҳаракат қошида ўз фаолиятини бошлаган Ахборот ресурс маркази ҳам халқаро конференциянинг якуний ҳужжатида акс эттирилган вазифаларнинг бажарилишига яққол мисол эканлигини алоҳида қайд этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда маҳаллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришда, энг асосийси жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Тадбирда экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, атроф муҳит соҳасидаги қонунлар талабларининг бажарилиши ва ушбу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТ, ОАВ ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ўзаро ҳамкорлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Иштирокчилар Экоҳаркатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси қошида фаолиятини бошлаган “Ахборот ресурс маркази”, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларида жамоатчилик иштироки фаоллигини кучайтириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ННТ иштирокини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Йиғилиш якунида билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон экологик ҳаракати

Поделиться