Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшма Қарорни имзолади

2018-06-22 | Экология

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудидаги манзарали дарахт ва буталар муҳофазасини кучайтириш, дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларини олдини олиш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини ажратишда дарахтлар ва кўп йиллик буталарни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Тошкент шаҳари ҳудудидаги мавжуд манзарали дарахт ва буталар муҳофазасини кучайтириш, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолатларини олдини олиш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини ажратишда дарахтлар ва кўп йиллик буталарни сақлаб қолиш тизимини ташкиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшма Қарорни имзолади.
 
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича мажмуаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ободонлаштириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида мавжуд манзарали дарахтларни муҳофаза қилиш чора тадбирлари режаси тасдиқланди. Тошкент шаҳар архитектура бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида қурилиш учун ер ажратиш бўйича тайёрланадиган ҳужжатлар хулосаларида белгиланаётган ҳудудларда мавжуд кўп йиллик ўсимликлар ва дарахтларнинг тури, сони, уларнинг ҳажми ҳақидаги маълумотларни кўрсатилиши қатъий йўлга қўйилади. Шунингдек, Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимида “Дарахтлар ва кўп йиллик ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси”ни ташкил этиш ва уларни фаолияти учун зарур бўлган замонавий техника воситалари, кимёвий моддалар ҳамда ишчи – ходимлар билан таъминлаш бўйича асослантирилган ҳисоб китобларга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш айтиб ўтилган.

Тошкент шаҳридаги мавжуд дарахтларга шакл бериш (буташ) ишларини ягона тартибга келтириш ва бу ишларни бажаришда агротехника қоидаларига риоя этилиши юзасидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўсимликларни ҳимоя қилиш институти, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Тошкент шаҳар ҳудудидаги дарахт ва буталарни кесиш, қирқиш (шакл бериш) ва кўп йиллик ўсимликларга агротехник ишлов бериш қоидалари”ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш бўйича таклифлар киритилиши маълум қилинди.

2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Тошкент шаҳрида дарахтларга шакл бериш, уларни кесиш ишларини бажариш Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосасига кўра туман ҳокимликларининг рухсатномаси асосида фақат Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар ва туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилиши қатъий белгиланди. Кесишдан ҳосил бўлган ёғочлар маҳсулотларини ҳисобини юритиб, белгиланган тартибда кирим қилинади.

Юқоридаги жараёнларни амалга оширишда дарахтларга шакл берилаётган ёки кесилаётган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалла профилактика инспекторларини хабардор қилиш керак бўлади. Туман ҳокимликлари томонидан дарахт ва буталарни кесишга берилган рухсатномаларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтига жойлаштириш ва кесилиш (шакл бериш) белгиланган дарахтлар ҳақида олдиндан хабар бериб бориш жорий этилади.

Қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун ажратилган ер майдонларида рухсатнома асосида кесилганлиги учун ҳудуднинг ҳолатидан келиб чиқиб, ҳар бир кесилган дарахт тупи учун 10 тупгача манзарали дарахтларнинг экилиш амалиёти йўлга қўйилади. Ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғини, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда корхона ва ташкилотлар ҳудудидаги мавжуд дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиб, уларни муҳофаза қилиш, ноқонуний тарзда кесилишини олдини олиш юзасидан шахсан жавобгарлиги белгиланди.

Жамоат тартибини сақлаш пост патруль хизмати ходимлари ўзига бириктирилган ҳудудда ноқонуний дарахт ва буталарни кесиш ҳолатларини профилактика қилиш ва олдини олиш тадбирларини амалга оширади. Автотранспорт воситаларида ташилаётган дарахтларнинг таналарини келиб чиқишини қонунийлиги юзасидан текширувлар ўтказиб, қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться