Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Меъёрдан ортиқ тутун чиқарадиган автомобиль эгаларига чора кўрилади
2018-04-10 | Экология
– Текширувларда ис гази ва тутун қалинлиги бўйича меъёрдан ортиқ кўрсаткич аниқланган автомобиллар эгаларига камчиликларни батараф этиш бўйича чоралар кўрилади, – дейди Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси М.Қобилова. – 2017-йилда ўтказилган «Тоза ҳаво» тадбирида 26 минг 839 автомашина кўрикдан ўтказилиб, 1 минг 100 дан ортиқ ҳавога чиқаётган тутун қалинлиги юқори даражада эканлиги аниқланган. Ушбу муаммони бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилди.
Жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказиладиган «Тоза ҳаво» тадбирининг биринчи босқичида 10 мингдан зиёд автотранспорт воситаларининг техник ҳолати кўрикдан ўтказилади. Бир неча ёқилғи қуйиш шохобчалари ва техник кўрикдан ўтказиш станцияларида экологик назорат ишлари олиб борилади.
Тошкент вилояти ЙҲХ ҳамда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биргаликда ўтказадиган «Тоза ҳаво» экологик тадбирида ҳудуддаги назорат постларида 2 доимий ва 8 ҳаракатдаги экологик постлар белгиланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги