Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот-ресурс маркази экологик билимни оширишга хизмат қилади

2018-07-17 | Экология

Пойтахтимизда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида Экоҳаракатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси қошида ташкил этилган Ахборот-ресурс марказининг очилиши бўлиб ўтди.

Ахборот-ресурс маркази Экоҳаракат ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида амалга оширилган “Атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракатига кўмаклашиш – Фаза II” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Б.Алихонов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Ж.Макгрегор ушбу марказ фаолияти аҳолининг экологик билими ва маданиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли эканини таъкидлади.
 
Марказни ташкил этишдан мақсад республиканинг барча ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, аҳолининг экологик билим ва маданиятини ошириш, экологик назоратда жамоатчи инспекторлари фаолиятини йўлга қўйиш, экология, тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига услубий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларини экологик маълумотлар билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
 
Тадбирда экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, атроф-муҳит соҳасидаги қонунлар талабларининг бажарилиши, бу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТ, ОАВ ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўзаро ҳамкорлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
 
Йиғилиш якунида билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар қабул қилинди.
 

Н.Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться