Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Chimgan Chellenge”га қизиқиш ортиб бормоқда

2022-02-15 | Спорт

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида анъанавий “Chimgan Chellenge” халқаро спорт фестивали ўтказилади.

Фестивалда шахмат, бадминтон, сноуборд, тоғ чанғиси, мини-футбол ва халқ миллий ўйинлари бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

– Ушбу фестивал учинчи марта ташкил этилмоқда. Аҳоли ўртасида, айниқса қишки спорт турларига қизиқувчилар орасида “Chimgan Chellenge” фестивалига бу гал ҳар қачонгидан ҳам эътибор юқори.

Унда асосан, республикамиздаги вазирликлар, идоралар ҳамда йирик корхона-ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари қатнашиши назарда тутилган. Фестиваль доирасида спорт тарғиботчилари учун махсус ўқув-семинар ташкил этилaди. Мақсад, спорт тарғиботчилари орасида жисмоний тарбия билан шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, улар ишлаётган корхоналарда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришдан иборат.  

Бугунгача олинган маълумотларга кўра, фестивалда 200 нафар атрофидаги спорт тарғиботчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллий ва хорижий чанғичи ва сноубордчилар, халқ ўйинлари вакиллари, аҳоли вакиллари иштирок этиш истагини билдиришган.

Умумий иштирокчилар 700-1000 нафар атрофида бўлиши кутилмоқда. Яна бир эътиборли ҳолат. Ҳар куни қишки спорт турларига қизиқувчи ўнлаб кишилар фестивалда қатаниш учун мурожаат этишмоқда, – дейди Туризм ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи, фестивал бош ҳаками ўринбосари Заррина Абдуллаева.

Манба: ЎзА

Поделиться