Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятида "Chimgan challenge-2022" халқаро спорт фестивали бўлиб ўтади

2022-02-08 | Спорт

16-18 феврал кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида "Chimgan challenge-2022"қишки экстремал ва оммавий спорт фестивали бўлиб ўтади.

Фестивал иштирокчилари Бўстонлиқ туманидаги энг йирик ёшлар оромгоҳида, Чимён қишлоғидаги "Ёшлар оромгохи"да жойлашади, бу ерда мусобақа иштирокчилари учун асосий спорт майдончалари ташкил этилади.

Иштирокчиларни илиқ кутиб олиш учун ташкилотчилар томонидан замонавий ва миллий мусиқа-фолклор жамоаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миллий оркестрини жалб қилиш режалаштирилган.

Мусобақада иштирокчилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш учун фестивал йўналишлари ва спорт майдонларида тегишли идоралар жалб этилади. Фестивал ташкилотчилари.

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ва Қишки спорт турлари ассотсиатсияиси.

Поделиться