Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро форумда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2019-05-20 | Маданият

Пойтахтимизда 19 май куни Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчилари V халқаро форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда 32 мамлакатдан ҳукумат, парламент аъзолари, сиёсатчилар, дипломатлар, йирик хорижий компаниялар раҳбарлари ва МДХМИ вакиллари иштирок этишди. 

Маросимда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг форум иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Форум давомида МДХМИнинг янги тараққиёт стратегияси муҳокамаси билан бирга институтнинг Тошкент филиали дастурлари тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев мазкур форум доирасида Россия Федерацияси маданият вазири В.Мединский билан учрашди. 

Икки мамлакат маданият вазирлари ўзаро театрлар алмашуви,  Ўзбекистонда С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институтининг филиали очилиши ҳамда икки давлат маданият кунларини ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик бўйича 2019-2021 йилларга мўлжаланган дастур ижроси юзасидан ҳам фикрлар алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться