Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг беш шаҳрида «Open Air Sahro Simfoniyasi» концерт дастури ўтказилади

2019-06-14 | Маданият

18-27 июнь кунлари Ўзбекистоннинг беш шаҳрида катта мусиқий лойиҳа - «Open Air Sahro Simfoniyasi» бўлиб ўтади. Анъанага айланган лойиҳа Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли концертлари ва миллий эстрада санъатининг моҳир ва ёш санъаткорлари чиқишларини ўзида мужассамлаштирган.

«Open Air Sahro Simfoniyasi» Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида И.В.Савитский номидаги давлат санъат музейи марказий майдонида бошланади. Мусиқа карвони концертлар билан Хива, Термиз, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий ва санъат  майдонларида йўлини давом эттиради.

18 июнь – Нукус шаҳри И.В.Савитский номидаги давлат Санъат музейи олдидаги очиқ майдонда;
20 июнь — Хива шаҳридаги «Ичан Қалъа» меморчилик ансамблида;
23 июнь – Термиз шаҳри Сурхондарё вилояти Санъат Саройи амфитеатрида;
25 июнь – Қарши шаҳри марказий амфитеатрида;
27 июнь – Шаҳрисабз шаҳри «Оқсарой» тарихий саройи олдидаги очиқ майдонда.
 
Концерт дастури ўтказиладиган барча майдонларда лойиҳа учун ташкил этилган концерт заллари, 3000 тадан 5000 тагача ўриндиқ, мусиқавий чироқ ускуналари билан безатилган саҳна, шаҳарнинг ўзига хослигини акс эттирувчи визуал экранлар қурилади.
 
Дастурлар ҳар бир вилоятнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда махсус тузилган. Концерт дастури мумтоз асарлар, машҳур романтик куйлар ва опера мусиқалари, фильм мусиқалари, рақс композицияларининг асл танловлари, томошабинлар учун кутилмаган совға ва яна кўплаб қизиқарли туҳфаларни қамраб олган беш турдаги шоудан иборат.
«Open Music» жаҳоннинг турли халқлари маданиятида акс этган, умуминсоний қадриятларни тасдиқлашга қаратилган кенг кўламли дастур бўлиб, у табиат ҳамда санъат уйғунлигини ўзига хос инновацион мультимедиа шаклида концерт орқали тақдим этиши орқали томошабинларни жалб этади.
 
Лойиҳа қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон давлат филармонияси, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари. Бош ҳомий: «СОТҲИС АЭГИС» компанияси.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться