Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германияда Ўзбекистон маданияти кўргазмаси намойиш этилди

2019-06-17 | Туризм

Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида Халқаро маданиятлар байрами бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Франфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари фаол иштирок этиб, ўзбек халқининг бой тарихи, замонавий ривожланиши, бетакрор маданияти ва урф-одатлари, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлардаги меъморчилик ёдгорликлари тақдимотини ўтказди.

Германия Бундестаги ва Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ўлкаси депутатлари, сиёсий ва ишбилармон доиралар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган тадбир доирасида мамлакатимиз дипломатик миссияси ходимлари «Exorior» маданиятлараро жамияти билан ҳамкорликда кўргазма ташкил қилиб, ёғоч ва темир ўймакорлиги, сопол ва чинни буюмлар, адрас ва кимҳоб матолар, сўзана ва ипак маҳсулотлари каби ўзбек ҳунармандчилиги намуналарини намойиш этди.
 
Анжуман қатнашчиларида, айниқса, зардўзи ва сўзана дўппилар, уларнинг тикиш услублари ва  халқимиз маданиятида тутган ўрни катта қизиқиш уйғотди. Бундай бетакрор миллий маҳсулотларни тайёрлаш бўйича ўтказилган маҳорат дарсларида дўппи наъмуналарини ўз қўллари билан тикишга қизиққан ҳаваскорларнинг сафи кенг бўди.
 
Шаҳримизда 50 дан ортиқ миллат вакиллари аҳилликда яшайди ва улар орасида бир неча ўзбек оиласи ҳам бор, - дейди Реда-Виденбрюк шаҳридаги бошланғич таълим муассасаси ходими Хелга Винтер. - Ўзбеклар меҳмондўстлиги, миллий таомлари ва мазаси тилни ёрадиган мевалари билан дунёга машҳур. Бугунги тадбир ўзбек халқи тарихи ва анъаналари ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш имконини яратди.
 
«Exorior» маданиятлараро жамиятининг ўзбек миллий рақслари тўгараги иштирокчилари томонидан тайёрланган мусиқали чиқишлар Халқаро маданиятлар тадбирига ўзгача шукуҳ берди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться