Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жерар Депарде Ўзбекистон ҳақидаги фильмда суратга тушади

2019-06-17 | Маданият

Франциянинг «B-Tween» продюсерлик компанияси вакиллари 14 июнь куни машҳур кино юлдузи Жерар Депарде иштирокида Ўзбекистоннинг тарихий ва меъморий мероси, маданий ва гастрономик анъаналари ҳақидаги ҳужжатли фильм съёмкаларини ташкил қилиш учун мамлакатимизга ташриф буюришди.

Ўзбекистон ҳақидаги фильмга оид лойиҳа республикамизнинг Франциядаги элчихонаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
 
Франциянинг «B-Tween» компанияси кўп йиллар мобайнида кино ва аудиовизуал ишлаб чиқариш, мамлакат ва унинг ташқарисида фильмлар тасвирга олиш билан шуғулланади. Компания бир неча йил давомида маданий мавзуга оид телелойиҳаларни амалга ошириб келади ва Франция Аудиовизуал холдинг таркибига киради. Компания Европанинг етакчи «France Télévisions», «ARTE», «EuropaCorp» телекомпаниялари билан фаол ҳамкорлик қилади.
 
Киносаёҳат доирасида компаниянинг ижодий гуруҳи Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда бўлиб, меъморий ва тарихий ёдгорликлар ҳамда съёмкалар учун қизиқарли локацияларни ўрганди, маҳаллий ҳунармандларнинг ишлари билан танишди ва миллий таомларимиздан бахраманд бўлишди.
 
Картинанинг «Саҳродаги Лувр» билан боғлиқ қизиқарли сюжетларидан бири франциялик киноактернинг Нукусдаги Савитский номли музейга ташрифи бўлиши кутилмоқда.
 
Ҳужжатли фильмда ўзбекона меҳмондорчилик сирлари намойиш этилади.
Франциялик мутахассисларнинг фикрича, «Ипак йўли» фильми Ўзбекистонни кўп асрлик тарих ва бой анъаналарга эга қизиқарли туристик йўналиш сифатида намойиш этиб, мамлакатнинг ёрқин ташриф қоғозига айланади.
 
52 дақиқалик фильм трансляцияси Франция телеканалларидаги энг яхши эфир вақтларида узатилиши режалаштирилган. Фильм асосий эпизодлари съёмкаси 2019 йилнинг сентябрига мўлжалланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться