Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазири Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг Раис ўринбосари билан расмий учрашди

2019-05-17 | Маданият

Маданият вазири Б.Сайфуллаев Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг Раис ўринбосари Рашид Мередов билан расмий учрашди.

Хусусан, Туркманистон Вазирлар Мақкамаси Раис ўринбосари, ташқи ишлар вазири Р.Мередов Ўзбекистон делегацияси раҳбарига алоҳида эътибор қаратди ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлигида маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун алоҳида учрашув ўтказишни таклиф қилди.
 
Учрашувда Р. Мередов томонидан МДҲнинг ижодий ва илмий интелектуал XIV форумида, айнан маданият вазири иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларни батафсил нутқида сўзлаб бергани юзасидан ўз миннатдорчилигини билдирилди.
 
Шуни алоҳида таъкидланиш лозимки, Ҳурматли Туркманистон Президенти Г.М.Бердымухамедовнинг Ҳурматли Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевга Халқаро бахшичилик фестивалида туркманистонлик вакил Кервен Ёвбосаров биринчи ўринга лойиқ деб топилгани, шу билан бирга ўзбек-туркман алоқалари тобора ривожланиб бораётганини таъкидлаб миннатдорлигини йўллаганини Р.Мередов Б.Сайфуллаевга етказди. Шунингдек, Р.Мередов сўзларига кўра, Туркманистон Президенти Форумда маданият вазири даражасида иштирок этишини билганидан жуда ҳурсанд бўлган ва ўзбек-туркман муносабатларига оид кўп самимий сўзларни айтган.
 
Ўз ўрнида, Б.Сайфуллаев маданият ва санъат соҳасида яқин мулоқотни, халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳайрихохлик, дўстлик, яхши қўшничилик, ва конструктив алоқаларни янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться