Жорий йил 10 февраль куни ЎзР ФА Зоология институтида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбар-ходимлари билан учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, ҳайвонот олами кадастрини тузиш, ўсимлик зараркунандаларига ва ёввойи ҳайвон гельминтозларига қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларини олиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди ҳамда ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув сўнггида Институт ҳамда Қўмита ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси