Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Алишер Навоий ва XXI аср

2020-02-10 | Маданият

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида жаҳоннинг ўндан ортиқ давлатидан ташриф буюрган навоийшунос, тилшунос ва адабиётшунос олимлар иштирокида “Алишер Навоий ва ХХI аср” мавзусида халқаро илмий-назарий анжумани ўтказилди.

Озарбайжон, Туркия, Россия, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари профессорлари ўз маърузаларида Навоийнинг буюк мероси ва дунё адабиётида тутган ўрни ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий тарбия устуворлиги сиёсатига алоҳида баҳо бериб ўтдилар.

Алишер Навоий ўзининг пурҳикмат асарлари, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан жаҳон адабиёти, илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган. Навоий ижоди асрлар оша башариятга эзгулик ва камолотдан сабоқ бериб келмоқда.

Олий таълим муассасаларида Алишер Навоий асарларини ўрганиш ва ўргатиш бугунги кунга келиб янги босқичга кўтарилди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида навоийшунослик соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар эса том маънода миллатимиз маънавиятига эътибор ва  эҳтиром натижасидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться