Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
UNB блокчейн платформаси дастури яратилди
2020-02-14 | Технологиялар
Авваламбор, дастур хусусиятлари тўғрисида гапиришдан олдин блокчейн тушунчаси ҳақида тўхталсак.
Блокчейн — технологияси фойдаланувчиларга воситачисиз бир-бирига активларини ишончли тарзда узатиш имконини яратади. Блокчейнда пул кўчирмалари ҳақидаги ёзувлар хотирада сақланади. Криптовалюталарда айнан блокчейндан ким, кимга ва қанча виртуал пул ўтказганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд қилиш учун фойдаланилади. Шунингдек, блокчейнда бошқа активларни ҳам сақлаш имконияти мавжуд. Умуман олганда, нимани қоғозда ёзишнинг имкони бўлса, худди шу функцияни блокчейнда ҳам амалга ошириш мумкин бўлади, фақат биргина фарқ - блоцкчейнда ёзувларни алмаштириш ва сохталаштиришнинг имкони йўқ.
Блоцкчейн ғоясининг ёрқин намунаси - бу Ethereum технологияси бўлиб, платформа блоцкчейнда иловалар яратиш учун мўлжалланган. Эфир (Ethereum) - бу блокчейн асосида қурилган Биткоин сингари рақамли валюта бўлиб, унда пул операциялари тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйилади. Кўпинча, эфир биткоинга рақобатчи сифатида қаралади, аммо унинг фарқли жиҳатлари кўп. Ethereum технологияси ноёб имкониятга эга. Бу сизга ҳар қандай активлар билан ҳар қандай операцияларни анъанавий ҳуқуқий жараёнларга мурожаат қилмасдан блокчейн туридаги шартномаларнинг тақсимланган базаси асосида рўйхатдан ўтказишга имкон беради. Бу “ақлли шартнома" деб номланувчи технология саналади.
Дастур асосий даражадаги Ethereum блокчейнининг эркин оммалашган Geth мижозига қўшимча ҳисобланади. Дастур архитектураси микросервислар деб номланган заиф боғланган модуллар принсипига асосланади, уларнинг ҳар бири ўз мантиқий ва сервислараро алоқалар учун интерфейсларга эга. Хизматлар блокчейн билан ўзи ишлаб чиққан махсус смарт шартномалар орқали ўзаро алоқа қилади. Дастур блокчейнга транзакцияларни ёзиш тезлигини 1000 мартага ошириш, блокчейн тармоқларини бошқариш учун қулай интерфейсни таъминлаш учун ишлаб чиқилган. Дастур янги модулларни, смарт шартномаларни ва ёрдамчи мантиқларни қўшиш орқали кенгаймоқда ва шу билан блокчейн дастурларининг экотизимини шакллантирмоқда.
Платформанинг асосий микросервислари қуйидагилардан: авторизация қилиш, P2P-VPN яширин туннел тармоғи, тизим конфигурациясини бошқариш, ҳисоб-китоб ҳолати мониторинги, бошқарув ва фойдаланувчиларни бошқариш, ташқи ИМ интеграция интерфейси, Интернет/интранет шлюздан иборат.
Дастур муаллифи «Blockchain Industrial Alliance» масъулияти чекланган жамиятига “Електрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 06738 рақамли гувоҳнома берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги