Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Беларусь ёш олимлари рекомбинант ҳайвон оқсилларини ўрганмоқда
2019-08-20 | Фан
Ўзбекистон—Беларусь илмий-техникавий ҳамкорлик доирасида 100 нафардан ортиқ ёш олимлар Беларусь Миллий Фанлар академияси ва Беларусь Республикаси Таълим вазирлигининг ихтисослашган ташкилотларида илмий стажировкарини оширмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь давлатлари ўртасида илғор тажриба алмашиниш ва илмий алоқаларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган илмий стажировкалар юқори даражада ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Беларусь олимлари бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқдалар, улар доирасида турли соҳаларда илмий амалиётлар ўтказилмоқда. Ушбу соҳалардан бири инсон ва ҳайвонлар учун дори сифатида фойдаланиш мумкин бўлган рекомбинант оқсиллар бўйича олиб борилаётган тадқиқотлардир.
Беларусь Давлат университети Биология факультетининг Микробиология кафедрасида рекомбинант ҳайвонларнинг оқсиллари (интерферонлар, колонни қўзғатувчи омиллар, антибактериал оқсиллар ва пептидлар, эмлаш антигенлари ва бошқалар) асосида чорвачилик учун янги турларга оид ветеринария препаратлари ишлаб чиқилмоқда. Тўлиқ биотехнологик жараён яратилди — юқори самарали ишлаб чиқарувчи штаммларни лойиҳалашдан тортиб, тайёр шаклларини тайёрлашгача. Уй ҳайвонлари (итлар, мушуклар), қорамоллар, отлар ва чўчқалар учун махсус терапевтик ва профилактик препаратлар ишлаб чиқилган ва рўйхатга олинган. Гиёҳли доривор моддалар қўй ва эчкилар, товуқлар ва бошқа ҳайвонлар учун ишлаб чиқилмоқда. Дори воситаларининг ҳайвонларга таъсирини ўрганиш жараёнида дорилар организмнинг асосий иммунологик параметрларига таъсири ўрганилади.
Тажриба алмашинуви натижасида рекомбинант оқсилларни ишлаб чиқаришга оид ҳамкорикда янги йўналишлар жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, бунда антибиотикларни чорвачиликда ишлатилишининг олди олинади. Шунингдек, чорвачиликда ҳайвон танасининг ҳимоя тартибга солиш механизмларини сафарбар қилиш орқали улар кўплаб юқумли касалликларга қарши самарали курашадилар ва улар антибиотиклардан фойдаланишга альтернатив бўлиб хизмат қилишлари мумкин.
Феруза Рустамбекова,
Тошкент кимё-технология институти мустақил тадқиқотчиси
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги