Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига

2019-07-04 | Жамият

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16 манзили бўйича жойлашган Миллий матбуот марказида жорий йилнинг 8-11 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2019-йил биринчи ярмидаги фаолияти якунларига ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади:

2019 йил 8 июль куни соат 10.00 да – Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг матбуот анжумани;

2019 йил 8 июль куни соат 12.00 да – Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитасининг матбуот анжумани;

2019 йил 9 июль куни соат 10.00 да – Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот анжумани;

2019 йил 9 июль куни соат 12.00 да – Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг матбуот анжумани;

2019 йил 10 июль куни соат 10.00 да – Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг матбуот анжумани;

2019 йил 10 июль куни соат 12.00 да – Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг матбуот анжумани;

2019 йил 11 июль куни соат 10.00 да – Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг матбуот анжумани;

2019 йил 11 июль куни соат 12.00 да – Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг матбуот анжумани.

Маълумот учун телефон: 238-26-67, email: axborot@senat.gov.uz.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться