Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Болаларнинг нутқ талаффузини тўғри шакллантириш учун ЭҲМ дастури яратилди

2019-07-31 | Фан

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари томонидан нутқида нуқсонлари бўлган ёки нутқ функцияларини ривожлантириш ва қайта тиклаш зарур бўлган мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни ўқитиш учун мўлжалланган дастур яратилди. Дастур ҳарфлар ва предметлар тасвирлари, рангли суратлар, шунингдек сўзларнинг аудио ёзувлари мавжуд бўлган маълумотлар базасини ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар логопедлар тажрибаларига асосланган ёки адабий манбалардан олинган. 

Логопеднинг компьютер билан интерфейси операсион тизим томонидан таъминланади, элементларни базадан чақириш компютер экрани орқали амалга оширилади. Логопеднинг вазифаси - компьютер экранига маълумотлар базасидан элементларни матн, тасвир шаклида чиқариш ва тасвирлаш, шунингдек товуш колонкалари орқали тасвирланган нарсаларни овозли эшиттиришни ўз ичига олади. 

Ўрганувчи экрандаги элементларга мос келувчи предметларни, ҳарфлар ва товушларни ифодаловчи сўзларни микрофонга айтади, логопед айтилган сўзларни тўғрилигини баҳолайди ва ўқиш жараёнида тегишли тузатишлар киритади.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан дастур муаллифларига DGU 06303-рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться