Жорий йилнинг 20-27 июнь кунлари Италияда "Grand festival" деб номланган V халқаро танлов бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 16 йирик мамлакатидан 1500 га яқин ўғил-қиз қатнашди. Улар орасида Ўзбекистондан ягона жамоа сифатида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг 4 нафар иқтидорли ўқувчиси ўз дастурини намойиш этиб, ҳайъат аъзоларининг олқишига сазовор бўлди.
Ушбу мактабда таҳсил олаётган Далер Бегматов, Беҳруз Юнусов, Муштарий Абдуҳамидова эстрада хонандалиги йўналишида, Муборакбону Абдуҳамидова халқ чолғулари йўналишида биринчи ўринга сазовор бўлди. Муштарий Аҳмедова эса хореография йўналишида учинчи ўринга муносиб топилди.
Манба: ЎзА