Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яна бир олимимиз хорижда фахрий профессор унвонига эга бўлди

2019-07-03 | Фан

Хитой Халқ Республикасининг аграр соҳадаги илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тажрибасини юртимизга татбиқ этиш истагидаги вакилларимиз Хитой Қишлоқ хўжалиги академиясида олимлар билан учрашди.

Қайд этиш жоизки, мазкур академия 1957 йилда ташкил этилган бўлиб, Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ва техникаси соҳасидаги етакчи миллий илмий-тадқиқот ташкилоти ҳисобланади. Тизимида 42 ИТИ ва нашриёт бўлган академияда 5000 дан зиёд ходим ишлайди.
 
Делегация ташрифи давомида академия вице-президенти Ли Фугуан билан бўлган учрашувда икки томонлама илмий фаолиятни кенгайтириш бўйича келишиб олинди.
 
ХХР Қишлоқ хўжалиги академиясининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгаши қарори билан Тошкент давлат аграр университети ректор Б.Сулаймонов ХХР Қишлоқ хўжалиги академиясининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди.
 
 
Шунингдек, делегация Шандонг Қишлоқ хўжалиги академиясининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтида ҳам учрашувлар ўтказди.
 
Маълумот учун айтиш мумкин-ки, Шандонг провинцияси Қишлоқ хўжалиги академияси 1959 йилда ташкил этилган бўлиб, 19 та илмий-тадқиқот институти, 9 та йирик лабораторияга эга.
 
Ташриф давомида делегация Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг фаолияти ва унда олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишди. Жумладан, инновацион технологиялар асосида барпо этилган ва тўлиқ биологик усулда ўсимликларни ҳимоя қилишга асосланган иссиқхона, трихограммани қадоқлаш линияси, дронлар ёрдамида энтамофагларни тарқатиш усуллари билан танишди.
 
Учрашувларда Тошкент давлат аграр университети ва Шандонг Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ҳамкорликда “Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш” бўйича инновацион илмий лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди.

Манба: ЎзА

Поделиться