Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм соҳасидаги ривожидаги амалий ишлар баёнидан
2018-08-01 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 мартдаги «Йўл бўйи ва туризм инфратузилмаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Хоразм вилоятига ташриф буюраётган меҳмонлар ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилди ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан масъул этиб тайинланган М. Хаитова бошчилигида белгиланган ҳудудлар бўйлаб бориб ўрганилди.
Амалий ишлар чоғида вилоятдаги сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, музейлар, меҳмонхоналар, ҳунармандлар уйлари, умумий овқатланиш объектлари, аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, шохбекат, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, истироҳат боғлари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларидаги санитария-гигиена узелларининг архитектура-қурилиш ҳамда санитария-гигиена қоида ва меъёрларига мослиги ўрганилиб, уларни замонавий талаблар асосида қайта қуриш, таъмирлаш бўйича ютуқ ҳамда камчиликлари ўрганилди.
Юқоридаги масалалар юзасидан бугун “Xorazm Palace” меҳмонхонасининг мажлислар залида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ҳисобот мажлиси ташкиллаштирилди, унда ишчи гуруҳ таркибига кирувчи барча идора- ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар ва мавжуд камчиликлар юзасидан ўзларига тегишли топшириқларни берилган муддат бўйича қабул қилиб олдилар.
Ўйлаймизки бундай чора-тадбирлар соҳадаги камчиликларни бартараф қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги