Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Меҳмонхоналар сони яна биттага кўпаймоқда
2018-07-18 | Туризм
Шу йилнинг 16 июль куни Ҳиндистоннинг “Metric Ventures” МЧЖ таъсисчи-директори Рашми Ранжан билан Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев ўртасида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилиши учун ер ажратилиши масаласида учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонхона барча талабларга жавоб берувчи ҳамда тўлиқ чет эл капитали асосида қурилиши белгиланган. Шунингдек, мазкур компания Бухородан ташқари, Самарқанд ва Тошкентда меҳмонхоналар, юртимизнинг бошқа вилоятларида эса 1000 гектаргача бўлган майдонда интенсив боғлар қуришни ҳам режалаштиришяпти.
Қолаверса, туризм соҳаси учун киритилаётган ушбу сармоялар келажакда ўзини оқлаши ва қурилиши режалаштирилаётган меҳмонхона учун Бухоро шаҳрининг “Ситораи Моҳи-Хосса” кўчасидан 1,75 гектар ер майдони ажратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги