Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Арабистонлик сайёҳ расмий доира вакиллари билан учрашди
2018-08-03 | Туризм
Саудия Арабистонидан навқирон Хива шаҳрига ташриф буюриб, ўзбек халқи унинг маданияти ҳақида араб тилида ўз асарини ёзиб, уни ўзбек тилида чоп этиш таклифини билдирган Жаноб Алдарази ҳақида хабар берган эдик.
2018 йил 1-август куни Хоразм вилояти ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари Т.Давлетов бошчилигида Хива шаҳар ҳокими Э.Яқубов, Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари, Хоразм Маъмун академияси ходимлари билан биргаликда учрашув ташкиллаштирилди.
Саёҳатлари давомида ўзбек халқига хос кўплаб жиҳатлар диққатини тортгани ва уларни ўз асарида кўрсатиб ўтганини айтиб ўтди. Хива шаҳар ҳокими томонидан араб тили грамматикаси ва фонетикасини яратишда муҳим ҳисса қўшган Абулқосим Маҳмуд аз-Замахшарий ҳаёти ва унинг Қуръони Карим тафсирига оид “Ал-Кашшоф “ асари ҳақида маълумотлар берилди.
Вилоят ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Т. Давлетов жаноб Алдаразига ташрифи ва ўзбек халқи ҳақида ёзилган асари учун миннатдорчилик билдирди. Яқин кунларда китобнинг нафақат ўзбек тилида балки бошқа чет тилларида ҳам чоп этиш ишларини амалга оширишда амалий ёрдам беришларини айтиб ўтдилар. Меҳмонларимизга эсдалик совғаларини топшириб, ўзбек халқига хос меҳмондўстлик билан Хоразм сузма паловига таклиф қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги