Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бруссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг лойиҳаси бўйича музокаралар бўлиб ўтади

2019-12-10 | Сиёсат

2019 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идоралари вакилларидан таркиб топган делегация Бруссель шаҳрига етиб боради.

Ташрифнинг мақсади 11-13-декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-раундини ўтказиш ҳисобланади.
 
Сиёсий, секториал ва савдо масалалари бўйича Ўзбекистон-Европа ишчи гуруҳлари қатор маслаҳатлашувлар, жумладан видео-конференциялар орқали учрашувлар ўтказди ва уларнинг якунларига кўра қайд этилган битим лойиҳасининг турли жабҳалари бўйича англашувга эришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться