Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири музокаралар ўтказиш учун Ватиканга боради

2019-12-11 | Сиёсат

2019 йилнинг 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Италия Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Ташриф дастурига кўра Рим шаҳрида Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маио ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ватиканда бўлиш ва Муқаддас Тахт давлатлар билан алоқалар бўйича котиби, архиепископ Пол Ричард Галлахер билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Италияда бўлиш чоғида Ўзбекистон делегацияси “Италия – Марказий Осиё: ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлаш” халқаро конференциясида иштирок этади.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться