Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Берлинда “Green week – 2019”​ тадбирларида иштирок этмоқда

2019-01-23 | Иқтисодиёт

2019 йил 17 январдан 27 январгача Берлинда (Германия) агросаноат соҳасидаги энг йирик тадбир – “Green week – 2019”​ ўтказилмоқда. 18 январь куни халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистон стендининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва алкогол маҳсулотлари, шунингдек, мамлакатимизнинг миллий таомлари ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Делегация ташрифи доирасида G2B ва B2B ​ форматида “кооперацион биржа” нинг фаолияти бошланди. Берлиндаги Ўзбекистон бизнес вакиллари савдо-иқтисодий шартномалар пакетини шакллантириш, шунингдек, немис тадбиркорлари билан ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш бўйича келишувларни имзолаш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

Шу билан бир қаторда “Green week – 2019”​ тадбирлари доирасида Глобал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги форуми (GFFA​) ҳам бўлиб ўтди. Очилиш маросимида нутқ сўзлаган Германия канцлери Ангела Меркел ушбу тадбирнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади. “Қишлоқ хўжалиги ва савдо вазирлигининг 70га яқин вакилларининг бир жойга тўплангани қувонарлидир”. Шу нуқтаи назардан Ангела Меркел мазкур тадбирни Давос Иқтисодий Форуми билан таққослади, унда глобал кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, Форумда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг маърузаси тингланди. У форум иштирокчиларига Ўзбекистонда савдо-иқтисодий соҳани ва мамлакат қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, 2000 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги йилига 6,6% барқарор суръатда ўсиб бораётгани, бу жаҳон ўртача кўрсаткичидан 2,8% кўпроқ эканлигини алоҳида таъкидлади. Ҳозирда Ўзбекистон 2021 йилга қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 5 миллиард долларга оширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Германия қишлоқ хўжалиги вазири Юлия Клокнер билан музокаралар бўлиб ўтди, унда агросаноат соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Green week – 2019”​ 27 январга қадар давом этади. Бу йилги кўргазмада 400 мингдан ортиқ меҳмонлар келиши, шунингдек, бир қатор конференция ва тақдимотлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться