Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилояти делегациясининг Малайзияга ташрифи тўғрисида

2019-01-19 | Сиёсат

2019 йилнинг 23-26 январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги ишбилармон доиралари вакиллари делегацияси Малайзияда бўлади.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, бўлажак ташриф доирасида вазирликлар, идоралар, йирик саноат корхоналари, импортёрлар, туристик компаниялар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади, шунингдек, Малайзия ташқи савдо тараққиёти корпорацияси, Малайзия ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ҳамкорликда бизнес форуми ва «Б2Б» шаклида музокаралар бўлиб ўтади.

Келишувлар натижаларига кўра истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ва Малайзиянинг етакчи университетлари филиалларини Хоразм вилоятида очиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться