Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Исроил Элчиси билан учрашув
2019-01-19 | Сиёсат
2019 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Шапира билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томон кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, 2018 йилда Ўзбекистон-Исроил муносабатлари жўшқин кўриниши қайд этилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, инновацион, илм-таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни 2019 йилда янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга томонлар тайёр эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди, Савдо-иқтисодий, инвестицион ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси, бизнес форуми ва бошқа қатор тадбирларни ўтказиш муддатлари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги