Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Лондондаги Жаҳон таълим форумида иштирок этмоқда

2019-01-23 | Таълим

Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтаётган таълим бўйича Жаҳон форумида иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 21 январида ўз фаолиятини бошлаган мазкур форумда 95 мамлакатнинг расмий вакиллари иштирок этмоқда. Форум иштирокчилари томонидан уч кун давомида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича юзага келаётган савол ва муаммолар муҳокама этилади.

Ўзбекистон делегацияси Буюк Британияга ташрифи чоғида таълим соҳасидаги давлат органлари ва компаниялар вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, M&C Saatchi, Британия Кенгаши, Cambridge Assessment International Education, Таълим департаментининг мактаб стандартлари бўйича давлат вазири, Буюк Британия Парламентининг аъзоси Ник Гибб ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб борилади.

Шу билан бирга Британиядаги таълим муассасаларига ташриф буюриш ҳамда Британия Кенгашининг “Таълим сиёсати бўйича мулоқот: ёшларимиз келажакка қандай тайёргарлик кўраяпти“ мавзусидаги дастурда иштирок этиш режага киритилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться