Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқаролар ҳуқуқи ҳимояси

Йўналишларни қайта йўлга қўйиш

23.05.2019ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

6 ой вақт давомидан бери ҳаракати тўхтаб турган йўналиш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси сайи ҳаракатлари билан “Ангрен Сервис” МЧЖ томонидан Ангрен шаҳри аҳолисининг транспорт хизматига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, ШИ-13-сонли “5/2 даҳа-Облиқ МФЙ” шаҳар ичи автобус йўналиши 2019 йил 21 май кунидан бошлаб қайта йўлга қўйилди.

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

23.05.2019ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш  бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 18 май куни Гулистон туманидаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида 1-сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевнинг сайёр қабули ўтказилди. 

Мажбурий ижро бюроси директори Наманган вилоятида сайёр қабуллар ўтказади

23.05.2019ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 24-25 май кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказади.

Сайёр қабулларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

23.05.2019ЖамиятМанба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Инсон ҳаёти давомида ҳамиша нимагадир эхтиёж сезиб яшайди. Орзуларнинг, ўй-хаёлларнинг эса чек-чегараси йўқ. Шунга яраша муаммо ва ташвишлар ҳам ҳамиша биз билан ҳамқадам. Олдимизда турган муаммолар гирдобида ўралашиб қолганимизда, тегишли масъулларга мурожаат қиламиз, албатта. 

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Касби туманида сайёр қабул ўтказди

23.05.2019ЖамиятМанба: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

21 май куни Қашқадарё вилояти Касби туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Хатамов Рустам Абдуғаниевич томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Жиззахда Ички ишлар вазирининг ўринбосари сайёр қабул ўтказди

23.05.2019ЖамиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарларининг оммавий сайёр қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи асосида Ички ишлар вазирининг ўринбосари Муҳиддин Жўраев Жиззах политехника институтида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда 248 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди

23.05.2019ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Ромитан туманидаги “Оромитан” оромгоҳида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда вилоят ҳокими билан бирга вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар, тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Жомбой туманида сайёр қабул ўтказади

23.05.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 25 май куни соат 08:00 дан бошлаб, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида барча вилоят, ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Жомбой тумани, Аҳмаджон Қурбонов маҳалласидаги Ёшлар боғида Жомбой тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади. 

Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

21.05.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фуқароларни сайёр қабуллари ўтказилади

08.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тартиби белгиланди

28.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА
2019 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур фармон асосида бир қанча вазирлик ва идораларга муҳим вазифалар юклатилган эди.

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизими қачондан бошлаб жорий этилиши маълум бўлди

25.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: «Халқ сўзи»

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимизда соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ислоҳ қилиш мавзусида олий даражадаги сиёсий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон ва Сингапур Адлия вазирликлари ҳамкорлигининг янги босқичи

24.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

24 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Сингапур Республикаси Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари Катта давлат вазири Эдвин Тонг билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

24.04.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

24.04.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги инклюзив таълимни жорий этмоқда

16.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 369-сонли мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида хайрия фаолияти шаклида ташкил этилган мазкур таълим муассасаси бирлаштирилган турдаги биринчи МТМ бўлиб, унга ҳам соғлом тарбияланувчилар, ҳам жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болалар қатнаш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

12.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Ҳукумат қарори (295-сон, 10.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мактабгача таълим вазирлиги ахбороти: менингит билан касалланиш эпидемиологик даражадан паст

11.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мамлакатимиз аҳолиси орасида менингококк инфекциясининг тарқаётганлиги бўйича хабарлар юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади: Айни кунда Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорати остида.

Ислом цивилизацияси маркази ҳудудига бир яримта “Пахтакор” стадионини жойлаштириш мумкин

10.04.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Ислом цивилизацияси марказида Халқаро Пресс-клубнинг медиа-тури бўлиб ўтмоқда. Унда журналистлар ва талабалар, марказ қурилиши ва унинг келгуси фаолиятига масъул вакиллар қатнашмоқда.

Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни сайёр қабуллари ўтказилади

08.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси  раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни сайёр қабуллари ўтказилади