Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенатда ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида медиа-тур бўлиб ўтди

2019-08-22 | Сиёсат

Жорий йил 22 август куни, йигирма биринчи ялпи мажлис арафасида Олий Мажлис Сенатида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида медиа-тур бўлиб ўтди.

Даставвал, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева медиа-тур иштирокчилари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида Сенатнинг жорий йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти, асосий вазифалари ҳамда Сенат ҳудудлар манфаатларининг давлат миқёсида ифода этилишини таъминлаши ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, қабул қилинаётган қонунларнинг халқ манфаатларига хизмат қилишини, давлат ва ҳудудий дастурларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, ижро органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги масъулияти ҳамда ҳисобдорлигини ошириш, халқаро майдонда Ўзбекистон мавқеини янада мустаҳкамлаш Сенат фаолиятининг устувор йўналишлари қаторидан ўрин олган.

Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, Сенат тимсолида, биринчи навбатда, миллий парламентимизнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маданий салоҳиятини амалда намоён этадиган, халқ манфаатларининг чинакам ифодачиси ва ҳақиқий ҳимоячиси бўлган катта бир кучни тасаввур қиламиз.

Шу билан бирга, медиа-тур иштирокчиларига парламент юқори палатасининг истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” деб номланган танлов эълон қилди.

Ушбу танловда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлари  ходимлари ва блогерлар иштирок этиши мумкин.

Танловнинг асосий мақсади Олий Мажлис Сенати, сенаторлар фаолиятига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, “Сенаторнинг бир куни”, “Сенатнинг халқаро фаолияти”, “Сенатор сўрови натижалари”, “Сенат аралашуви билан ҳал бўлган масалалар”, “Сенат фаолиятидан ёрқин мисоллар”, “Сенатнинг жамиятдаги муносиб ўрни” каби мавзуларда репортаж, фоторепортаж, очерк, телеочерк, радиоочерк, таҳлилий материал, журналистик суриштирув, фельетон, телекўрсатув, радиоэшиттириш каби турли жанрларда материаллар тайёрлашдан иборатдир. Танлов жорий йилнинг 30 ноябрига қадар давом этади.

Медиа-тур иштирокчилари парламент юқори палатаси фаолиятига, шунингдек жамият ҳаётининг турли соҳаларига тааллуқли кўплаб саволларига жавоб олди.

Шунингдек, ОАВ вакиллари Сенат қўмиталари ва девони иш жараёни билан танишдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться