Жорий йилнинг 24-25 май кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказади.
Хусусан, 24 май куни соат 10-00 дан 16-00 га қадар Бюронинг Наманган туман бўлими биносида Наманган шаҳри, Чортоқ, Учқўрғон, Уйчи, Наманган ва Норин туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.
25 май куни эса соат 10-00 дан 16-00 га қадар Бюронинг Чуст туман бўлими биносида Поп, Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Чуст ва Косонсой туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтади.
Сайёр қабул давомида аҳолининг соҳага оид муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги