Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
2019-05-23 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 18 май куни Гулистон туманидаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида 1-сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевнинг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда тегишли вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабул жараёнида 100 дан зиёд фуқаролар иштирок этиб, ушбу фуқароларнинг 85 нафари турли масалаларда мурожаат этди. Мурожаат этганлардан 53 нафарининг масалалари жойида ҳал этилган бўлса, 16 нафарига асосли тушунтиришлар берилди. Қолган 31 нафар мурожаатчиларнинг масалалари муддат талаб этганлиги сабабли йўл харитага киритилди. Йўл харитага киритилган мазкур мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан назоратга олинди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар асосан соғлиқни сақлаш, мактаб ва мактабгача таълим биноларини таъмирлаш ҳамда янги қуриш, ичимлик суви тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлашдан иборат бўлди.
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги