Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайёр қабулда 248 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди

2019-05-23 | Жамият

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Ромитан туманидаги “Оромитан” оромгоҳида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда вилоят ҳокими билан бирга вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар, тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, солиққа тортиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, таълим соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг 248 та мурожаати бирма-бир муҳокама қилинди. Фуқароларнинг 95 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди.

-Бизнинг “Шўрча” қишлоғимизда эскироқ бўлса ҳам бозорча бор эди, - дейди меҳнат фахрийси Қосим Муродов. -Яқинда уни бузиб ташлашди. Ўрнида боғча қуришмоқчи экан. Майли, боғча ҳам керак. Лекин бозорчи... У нима бўлади? Минг раҳмат. Вилоят раҳбарига шу масала қилган мурожаатим ечим топадиган бўлди.   

-Ҳудудимиздаги 29-мактаб 640 ўринли. Ҳозирда унда 1200 дан ортиқ ўқувчи икки сменада таҳсил олмоқда,-дейди вилоят ҳокими қабулида бўлганлардан яна бири, тошработлик меҳнат фахрийси Ҳамро Жумаев. -Мактаб шароити ниҳоятда оғир. Қолаверса, мактабга 7-8 км йўл босиб келувчи ўқувчилар бор. Унга элтувчи йўллар ҳам абгор ҳолда. Бугун вилоят ҳокимининг сайёр қабули бўлишини эшитиб, оқсоқоллар билан бирга шу масалани ҳал этиб беришларини сўраб келдик.  

6 соатдан ортиқ вақт давом этган оммавий сайёр қабулда фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Қабулда нафақат ромитанлик, балки вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан ҳам келган фуқаролар ўз муаммолари ҳал этилишига эришишди.

Қабул доирасида туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, мини технологиялар кўргазмаси ўтказилди.

Албатта, бундай сайёр қабулларнинг ўтказилиши, вилоятимизнинг энг чекка ҳудудлари аҳолисини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётганига эришилиши одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться