Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ

ЭЪЛОН

10.10.2019МДҲМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Эртага, 11 октябрь куни соат 9:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегациянинг МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этди

10.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси 2019 йилнинг 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Президент Туркманистонга жўнаб кетди

10.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

15.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

МДҲ Ички ишлар вазирларининг Тошкентдаги мулоқоти

01.06.2019МДҲМанба: ЎзА

Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тошкентда “МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019” давом этмоқда

02.05.2019МДҲМанба: ЎзА

Форум доирасида 3-4 май кунлари “Ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси” мавзусида семинарлар ўтказилади. Ушбу форум ва икки кунлик семинар “Al Huda” ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази, “Sheikh Ahmed Bin Obeid Al Maktoum” халқаро инвестицион компанияси ҳамда Ислом тараққиёт банкининг ICD тармоғи билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Халқаро истеъмолчилар ташкилоти саммити бошланди

30.04.2019МДҲМанба: ЎзА

МДҲ мамлакатларидан фақат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан КонфОП (Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси) Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг тўлақонли аъзолари ҳисобланади.

​Ўзбекистонлик шифокорлар МДҲда тенгсиз

02.04.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

​Тошкентда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири якунланди.

Халқаро молия-банк форуми

29.03.2019МДҲМанба: ЎзА

Пойтахтимизда «МДҲнинг молиявий бозорлари: янги имкониятлар» мавзусидаги халқаро молия-банк форумининг биринчи кунидаги тадбирлар бўлиб ўтди.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

​Ўзбекистонда МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

26.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Москва педагогика давлат университети ректори Алексей Владимирович Лубков бошчилигидаги делегация қабул қилинди. ​

МДҲ шифокорлари Тошкентда футбол мусобақасида беллашади

04.03.2019СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 24-31 март кунлари пойтахтимизда Ҳамдўстлик давлатлари шифокорларининг футбол жамоалари ўртасида Тошкент халқаро турнири ўтказилади. 

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этади

01.03.2019СпортМанба: ЎзА

Беларусь Республикаси пойтахти Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши қошидаги Спорт қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томонидан Қуролли Кучлар Бош штаби жисмоний тайёргарлик ва спорт бўлими бошлиғи подполковник Азиз Ҳайдаров ҳамда Мудофаа вазирлиги Спорт клуби бошлиғи подполковник Мансур Мамадаминов иштирок этди. 

МДҲ минтақалари ва араб давлатлари учун АКТ соҳасидаги статистика бўйича ХЭИнинг ҳамкорликдаги семинар-практикуми

13.02.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

12-14 февраль кунлари Тошкентда МДҲ минтақалари ва араб давлатлари учун АКТ соҳасидаги статистика бўйича Халқаро электрон алоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг ҳамкорликдаги семинар-практикуми бўлиб ўтмоқда.

“Jones Lang LaSalle Incorporated” (JLL) ва “Uzbekistan Ajlan&Bros Holding”​ компаниялари делегацияси Ўзбекистонда

24.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида “JLL”​ ва “Uzbekistan Ajlan&Bros Holding”​ (Саудия Арабистони) компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. У.Қосимхўжаев ва Россия ва МДҲ давлатларидаги “JLL”​ меҳмонхоналар бўйича департамент бошлиғи Т. Веллер ҳамда Ajlan & Brothers холдинг корпоратив алоқалар бўйича директори А. Алҳафафлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

07.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди.

Президент Санкт-Петербургга жўнаб кетди

06.12.2018МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Президентимиз у ерда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон Президентининг МДҲ норасмий саммитида иштирокига доир

04.12.2018МДҲМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий учрашувида иштирок этади.