Эртага, 11 октябрь куни соат 9:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда 14-15 октябрь кунлари Озарбойжон Республикасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VII саммитида иштирок этиш бўйича олий даражадаги ташрифига оид маълумотлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади.
Матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги