Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Сенат ялпи мажлиси олдидан қўмита мажлислари бўлиб ўтмоқда

23.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

2017 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Мажлис кун тартибига 26 масала киритилган. Шундан 10 таси қонун ҳужжатлари билан боғлиқ бўлиб, унинг 6 таси янги қонундир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида

22.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 2017 йил 24 август куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Ҳиндистон Миллий музейига ташриф

22.08.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Расмий ташриф дастурига биноан 2017 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Миллий музейига ташриф буюрди. Мазкур музей мамлакатнинг асосий тарихий-бадиий хазинаси ҳисобланиб, у қадимги ёдгорликларнинг бой коллекцияси, ўтмишдаги цивилизацияларнинг археология бойликлари ҳамда маданият ва этник хилма-хиллик экспонатларини ўзида жамлаган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув

22.08.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 21 август куни Деҳли шаҳрида бўлиб турган ҳукумат делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида

21.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 2017 йил 24 август куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Россия парламент делегацияси билан учрашув

21.08.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Испания Қиролига ҳамдардлик билдирди

21.08.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби

19.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Бекобод шаҳрида бўлди. 

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари ва раҳбарларига аҳоли учун энг қулай турмуш шароитларини яратиш бўйича Олмалиқ шаҳри билан мусобақалашишни таклиф этди

18.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Мусобақа шартлари уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар бўйича бўлади. Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида шаҳарларнинг ўзаро мусобақалашуви одамлар ҳаёти учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади. 

Шавкат Мирзиёев Бекобод фаоллари билан учрашувда шаҳарда янги мавзе лойиҳалаштириш бўйича ишларни бошлашга топшириқ берди

18.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Янги даҳада кўп қаватли уйлар қурилади.

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашмоқда

18.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбарининг Бекобод шаҳридаги “Металлург» маданият саройида шаҳар фаоллари, ёшлар билан учрашуви бошланди.

Тошкент–Бекобод йўналиши бўйича электричка қатнови йўлга қўйилади

18.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Бекобод шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди. 

Президентимиз Бекобод шаҳри "Пахтакор" маҳалла фуқаролар йиғинига келди

18.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари маҳалла аҳли билан мулоқот қилиб, ҳудуддаги "Металлург-мадад" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти билан танишмоқда.

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди

18.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари 18 август куни Бекобод шаҳрига ташрифини “Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади.

Президент ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди

17.08.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

17 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлигида учрашув

17.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида 17 август куни Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузоқов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

17.08.2017СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди

17.08.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузоқовни қабул қилди. 

Абдулла Арипов: Қирғизистон биз учун яқин қўшни, кўп йиллик синовдан ўтган ишончли ҳамкор

17.08.2017СиёсатМанба: uzbekistan24.uz

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлиси бўлиб ўтди. ​

Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияларининг бўлажак мажлисларига доир

15.08.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади.