Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув

2017-08-22 | Сиёсат

2017 йилнинг 21 август куни Деҳли шаҳрида бўлиб турган ҳукумат делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар билан учрашди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари Кенгашининг июнь ойида бўлиб ўтган мажлиси доирасидаги олий даражадаги икки томонлама учрашув давлатлараро муносабатларга ижобий динамика, янгича ўсиш суръатлари ва оҳанг берганлиги мамнуният билан эътироф этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқда. Шу нуқтайи назардан 22 август куни икки давлат етакчи компания ва фирмалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форум иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун реал имкониятни яратиб беради.

Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться