Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент–Бекобод йўналиши бўйича электричка қатнови йўлга қўйилади

2017-08-18 | Сиёсат

Президентимиз Бекобод шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди. 

Лойиҳада, жумладан, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Бекобод цемент заводи” ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган. 

Давлатимиз раҳбари мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, бир сўз билан айтганда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди. Шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга “Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви” деб ном беришни таклиф қилди. 

Президентимиз, шунингдек, аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

Манба: ЎзА

Поделиться