Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Абдулла Арипов: Қирғизистон биз учун яқин қўшни, кўп йиллик синовдан ўтган ишончли ҳамкор

2017-08-17 | Сиёсат

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлиси бўлиб ўтди. ​

Мажлисда сўз олган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий қардошлик муносабатлари, урф-одат ва анъаналари ўхшашлиги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

“Кейинги пайтларда икки давлат ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Давлат раҳбарларининг мулоқотлари, ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасида делегациялар алмашинуви амалга оширилмоқда”, — деди Арипов.  — Ҳукуматлараро комиссия мажлиси сўнгги марта 2009 йилда ўтказилган эди. Бу мулоқот эса орадаги бўшлиқни тўлдириш учун қулай имкониятдир. Икки давлат кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини йил сайин ортишидан икки томон ҳам манфаатдор.   

Маданий-гуманитар йўналишда хозирча бироз оқсаш кўзга ташлангандек. Ўзбекистон томони бу соҳани ривожлантириш учун бор куч-ғайратини сарфлашга тайёр. Бу йил Қирғизистонда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказишни таклиф қиламан, 2018 йилда эса Қирғизистон маданият кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтса. Шунингдек, кинематография соҳасида ҳам ўзаро алмашинувни кўриб чиқиш лозим.

Манба: uzbekistan24.uz

Поделиться