Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИҲТ Бош котиби билан учрашув
2017-09-22 | Сиёсат
2017 йилнинг 21 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ бош қароргоҳида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин билан учрашди.
Музокараларда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин Ўзбекистоннинг 2016-2017 йилларда ИҲТга аъо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги муваффақиятли раислигини таъкидлар экан, мазкур давр ичида Ислом уммасини бирлаштиришда муҳим аҳамиятга эга ғоялар илгари сурилгани ва амалга оширилганини қайд этди.
ИҲТ раҳбари Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро тадқиқот марказини ташкил этишда ёрдам беришда тайёрлигини изҳор этди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги