Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ вакиллари 9-10 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда бўлди

2017-10-10 | Сиёсат

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегацияси аъзолари 9-10 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. 

Меҳмонлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов ва Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев билан учрашди. 

Мулоқотда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги барча жабҳаларда фаол ривожланиб бораётгани, юртимизда динлараро ва миллатлараро тотувлик ҳамда бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга доир кафолатлар Бош қомусимиз ва қонунларимизда қатъий белгилаб қўйилгани таъкидланди. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, хавфсизлик, барқарорлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, бу ерда яратилган шароитлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёни билан танишди. 

Делегация аъзолари, шунингдек, Қорақалпоғистондаги диний таълим муассасаси – Муҳаммад ибн ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртида ҳам бўлди. Билим юрти толиблари ва мударрислар билан суҳбатда ушбу таълим муассасасида диний билимлар билан бирга, дунёвий илмлар ҳам пухта ўргатилиши, ўқув жараёни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилиши таъкидланди. 

Меҳмонлар ташриф доирасида “Саҳро Луври” номи билан машҳур И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида ҳам бўлиб, Оролбўйи халқларининг қадим тарихи ва маданиятига оид қимматбаҳо осори-атиқалар билан танишди. 

 
Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться