Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси
2017-10-11 | Сиёсат
2017 йилнинг 10 октябрь куни Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Ташқи сиёсат идоралари бошлиқлари томонидан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисининг кун тартиби ва ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги