Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрига ташриф буюрди

2017-10-14 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Нуриллабой сарой мажмуасини кўздан кечирди. 

Хоразм вилояти тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойларга бой. Улар асраб авайланаётгани, сайёҳлар учун зарур шароитлар яратилаётгани натижасида вилоятда туризм изчил ривожланиб бораётир. 

Маълумотларига кўра, мазкур сарой ҳудуди шу ерда яшаб ўтган Нуриллабой исмли савдогарга тегишли бўлган. Мажмуа хорижлик меҳмонларни қабул қиладиган қароргоҳ вазифасини ўтаган. 

Давлатимиз раҳбари жорий йил январь ойида вилоятга қилган ташрифи чоғида мутасаддиларига мазкур мажмуани замон талаблари даражасида реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Президентимиз тавсиясига кўра ишлаб чиқилган лойиҳага биноан бу ерда меҳмонхона, ресторан, қабуллар уйи, галерея, амфитеатр, ҳунармандлар кўргазмаси ташкил қилинган. 

Шунингдек, кўргазмаларда Хоразмнинг XIX-XX асрлардаги тарихий фотосуратлари, биринчи ўзбек кинооператори ва фотосуратчиси Худойберган Девонов олган суратлар ва киноасарлар намойиш этилмоқда. «Хоразм анъанавий ҳунармандчилиги: тарих ва замонавийлик», «Ўзбекистон завонавий санъати: оҳанглар, тимсоллар, талқинлар» мавзуидаги кўргазмалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Президентимиз Хива шаҳри меъморчилик обидалари, жумладан, мазкур мажмуанинг бой тарихи ҳақида сайёҳлар ва хорижлик меҳмонларга замонавий услубларга таянган ҳолда сўзлаб бериш, бу билан уларнинг мамлакатимиз ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш зарурлигини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться