Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Испания ТИВ раҳбарлари учрашуви

2017-11-15 | Сиёсат

2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Қироллиги Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Алфонсо Дастис билан учрашди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор берган ҳолда давлатлараро алоқаларнинг кўплаб масалалари батафсил муҳокама қилинди ҳамда «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи», «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» доирасидаги ўзаро ҳамкорлик кўриб чиқилди ва муҳим халқаро муаммолар тўғрисида фикр алмашилди.

Остона шаҳрида 2017 йилнинг 9 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Испания Қироли Филипп VI билан учрашуви азалдан ишончли ва конструктив хусусиятга эга Ўзбекистон ва Испания мулоқотининг муҳим босқичи бўлганлиги мамнуният билан таъкидланди.

Испания томонининг илтимосига кўра, А.Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуйидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқининг асосий вазиятлари ва форум якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Суҳбатда, ўзаро товар айланишининг ўсиши, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун ҳам бирдек фойдали эканлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш учун дипломатик қўллаб-қувватлашга томонлар тайёр эканликлари тасдиқланди.

Шунингдек, учрашувда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига етгач, вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида авиа қатнов тўғрисидаги битим ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Испания Қироллиги ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битим имзоладилар.

Мазкур ҳужжатлар транспорт-коммуникация соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратади, шунингдек, икки мамлакат миллий юк ташувчиларининг қатнов географиясини кенгайтиш имконини беради.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться